Шаҳрисабзда пиротехника маҳсулотлари савдосининг олди олинди

111

Янги йил байрамини баъзи шахслар поқилдоқлар билан қарши олишни хуш кўради. Бу тоифа шахслар ўзича завқ олмоқчи ёки мўмай даромад илинжида ўзгалар асабини бузишдан ташқари ҳаёт учун хавфли ҳолатларни юзага келишига сабаб бўлади.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, яқинда “Тозалаш-Антитеррор” тадбири давомида Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходимлари томонидан фукаро Ж. Ф. тўхтатилиб, қўлидаги сумкаси кўздан кечирилганда, ундан “Новый век” ёзувли 66 қути, “Трения” ёзувли 10 қути ва “Снайпер” ёзувли пакетда 60 дона пиротехника маҳсулотлари борлиги аниқланган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here