Фототанқид: Қаршидаги мактаб девори севги изҳори битиладиган жойми?

875

Қарши шаҳридаги 23-умумий ўрта таълим мактаби Янги йил байрамига яхши тайёргарлик қилибди-ю, шундоққина мактаб деворларининг ташқи қисмига ёзилган севги изҳорларни кўрмабди-да.

Биз мактабни маънавият маскани, ёшларга таълим-тарбия берадиган муҳим даргоҳ деб биламиз.
Лекин бу маънавиятсизликни қандай баҳолаш мумкин?

Қўшув, айирув ва баробар белгиси ҳарфлар билан уйғунлашиб севги ҳосил қилар эканми?

Аслида бу белгиларни деворларга ким чизиб кетаяпти?
Мактаб ўқувчиларими ёки шу мактабни тамомлаган собиқ ўқувчиларми?

Наҳотки буни таълим даргоҳига кириб чиқувчи ўқитувчилар кўрмаса?
Наҳотки мактаб раҳбарияти деворларга чизилган ёзувларни ўчириб ташлашни ўзига эп билмаса?

1 izoh

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here