Нишон туманидаги таъмирталаб йўллар асфальт қилинди

154

Бундан бир неча ой аввал Нишон туманидаги «Пахтакор» маҳалласи ички йўлларидан ҳаракатланиш фуқароларга қийинчилик туғдирарди. Чунки ёзда чанг, қишда лой кўчалар муаммоси маҳаллада истиқомат қилаётган аҳолига бир қанча ноқулайликларни ҳам юзага келтирарди.

Буни инобатга олиб, Нишон туман ҳокими Мухтор Хайитмуродов ташаббуси билан яқинда маҳалладаги 2 та асосий кўчанинг 3,5 километри асфальт қилинди. Яна 5 та кўчанинг 3,5 километрига шағал тўкилди. Бу ҳақда маҳалла раиси Эгамберди Узоқов «Nasafnews»га хабар берди.
– «Пахтакор» маҳалласида 4152 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг кўпчилиги бугун тадбиркорлик соҳаси билан ҳам шуғилланмоқда. Йўлларимизнинг асфальт қилиниши улар учун катта янгилик бўлди. Муҳими аҳоли розилигига эришдик, – дейди Эгамберди Узоқов.
Туман марказида жойлашган «Пахтакор» маҳалласида 2 та умумий ўрта таълим мактаби, 2 та мактабгача таълим ташкилоти ва 2 та нодавлат уй боғчалари фаолияти йўлга қўйилган.
Ички йўлларнинг асфальт қилиниши мазкур таълим даргоҳларига қатновчи болалар учун ҳам қулайликлар туғдирди.

Хуршида Узоқова тайёрлади

1 izoh

  1. Ҳоким бобомизга сайъ-ҳаракатлари учун рахмат! Ушбу саъй-ҳаракатлар бошқа маҳалла йўлларига ҳам давомли бўлсин!!!

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here