Bosh sahifa Mahalliy «Халқ банки»нинг Яккабоғ туман филиали ходимларининг иш ҳақини тўламагани учун «Damas»идан айрилди

«Халқ банки»нинг Яккабоғ туман филиали ходимларининг иш ҳақини тўламагани учун «Damas»идан айрилди

295

АТ «Халқ банки»нинг Яккабоғ туман филиали ходимларининг иш ҳақини тўламагани учун Damas автомобилидан айрилди. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ Қашқадарё вилоят бошқармаси ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Маълум бўлишича, 2019 йилнинг декабрь ойида Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг ижро варақасига асосан АТ «Халқ банки» Яккабоғ туман филиалининг 3 нафар ходими ишга қайта тикланган. Аммо банк ушбу ходимларининг мажбурий бекор юрган вақти учун тўлаши керак бўлган иш ҳақини шу кунга қадар тўламаган. Яъни Г.П.нинг 1 миллион 523 минг 833 сўм, А.А.нинг 1 миллион 454 минг 327 сўм ва А.Х. нинг 2 миллион 632 минг сўм иш ҳақини тўламаётганлиги учун банкнинг Damas русумли автомобили жарима майдончасига олиб кетилган.

— Келгусида банк берилган муддат ичида иш ҳақларини тўламаган тақдирда, ушбу автомобилни сотиб қарздорликни тўлаш чоралари кўрилади, — дейилади МИБ вилоят бошқармаси тарқатган маълумотда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here

Translate »