Ғузор туман ҳокимлиги «гапни олиб қочди»

941

Хабарингиз бор, сайтимизда «Ҳокимни бошини оғритманг» Ғузор ҳокими журналистга танбеҳ берди» номли мақола эълон қилинган эди.
Мазкур мақоладан кейин туман ҳокимлиги ахборот хизмати телеграм каналида муносабат билан чиқди.

Рости, айбни тан олиш ҳам мардлик. Ҳокимнинг журналистга қўполлик билан қилинган муомаласи бир томонда қолиб, ҳокимлик ёрдамга муҳтож фуқарони боқимандаликда айблашга ўтибди.

Маълум бўлишича, воқеа 2019 йилнинг сентябрь ойида содир бўлган. Фуқаро Қ.Жураевнинг мурожаати бўйича журналист Азиза Давлатова Ғузор туманига борган  ва оилавий шароити ҳақида танишиб, туман ҳокимига ҳам ташрифи мақсадини билдирмоқчи бўлган.

Муносабатда шундай дейилади:

«Сайтга жойлаштирилган аудио ёзувга келадиган бўлсак, Ғузор тумани ҳокимининг мухбирга эътироз билдиргани қайси маънода нотўғридир Сизнингча, лекин юқорида аниқланган маълумотларни ўқиб, яна ёрдам берилишини эшитган ҳар қандай кишининг жиғи бийрон бўлиши табиий албатта» 

Демак, ўз фуқаросининг яна ёрдам сўраганини қабул қила олмаган ҳоким, аламини журналистдан олар эканда?

Хабарингиз бор, 2019-йил 7 декабр куни «Ўзбекистон» халқаро анжуманлар саройида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда Президнетимиз қуйидагича фикр билдирган эди.

«Катта раҳмат, оммавий ахборот воситалари ва блогерларга. Кўп-кўп нарсалар Ўзбекистонда очиқ айтиляпти, ҳамма буни кўриб турибди. Лекин битта нарсани билинглар, бу очиқлик ҳеч қачон орқага қайтмайди! Мана танқид бўляпти, хулоса ҳам бўляпти. Лекин биз ҳаммамиз изланишдамиз, ўрганишдамиз. Янги Ўзбекистон қуряпмиз, бир-биримизга таяниб, халқимизни рози қилишимиз керак.Яна бир марта такрорлайман, ҳамма билиши керак: Ўзбекистонда жамоатчилик назорати ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларига ҳеч қандай шаклда тазйиқ ўтказишга йўл қўйилмайди»

Мамлакат раҳбари ОАВларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиб турган бир пайтда, бир мурожаат учун ҳоким олдига адашиб кириб қолган журналистга танбеҳ берган раҳбарнинг ҳатти-ҳаракатини қандай баҳолаш мумкин?
Бу ерда нафақат фуқаро мурожаати балки мурожаатларни ўргангани борган журналистларга нисбатан шу каби турли тазйиқлар бўлаётгани ҳақида гап кетаяпти. Ғузор туман ҳокимлиги тарози палласига ҳокимнинг қўпол муомаласини ҳам қўйиб кўрдингизми?

1 izoh

  1. […] «Nasafnews» талқинига кўра, Ғузор ҳокими билан боғлиқ аудиолар аввал ҳам тарқалган эди. Ҳоким фуқаро мурожаатини ўргангани борган журналистга танбеҳ бериб: «Бу нарсаларга ҳоким жавоб бермайди, маҳалла раисига боринг, сиз бирдан баланд дорга осилманг.«Зам» ҳокимлар бор, ижтимоий деган «мовин» бор, «Лазиз деган ифлос бор». Ҳокимни бошини оғритманг» деб «жанжал» кўтарганди. Шундан сўнг, ҳокимлик ахборот хизмати «гапни олиб қочиб» ҳокимнинг қўполлигини ҳимоя қилиб чиққанди. […]

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here