Шавкат Мирзиёев: «Кўп одамларга журналистлар ёқмайди, лекин менга улар ёқади»

158

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

«Миллий сайлов тизимини янада ривожлантириш мақсадида хорижий экспертлар билан форумлар ўтказиб борсак аҳвол ўзгаради. Аммо битта форумнинг ўзи етарли эмас. Халқ билан маслаҳатлашиш керак. Парламент аъзолари шундан келиб чиқиб, миллий қонунчиликни ўзгартириб борсак хатоларимиз тўғриланади.

Ўзбекистон парламенти учун ҳеч ким четдан келиб ҳеч нарса қилиб бермайди, ҳеч қачон.

Депутатлар ва парламент аъзолари кўпроқ китоб ўқиши керак. Депутатнинг билимсизлиги қонун ташаббускори учун маъқул вазият. Маъқул уларга, билиб қўйинглар.

Ўзимизнинг ва хорижий ОАВга раҳмат. Сайлов жараёнларида жуда фаол бўлишди. Мана дебатлар вақтида кўрдингизлар журналистлар томонидан партия вакилларига қандай кескин, муаммоли саволлар берилганини. Ҳозир ОАВ вакиллари ҳам ўз устида ишлаяпти, улар ўзгаряпти. Мен барча журналистларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман мана шу фаоллик учун.

Кўп одамларга журналистлар ёқмайди, лекин улар менга ёқади», – деди Шавкат Мирзиёев.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here