Мутахассис ҳавотирлари: Қашқадарё туристлар учун қўрқинчли ҳудудга айланмоқда

3542

Қашқадарё туристлар учун қўрқинчли ҳудудга айланмоқда
Ёки ЙПХ “қамали”дан омон қолаётганлар борми?

-Машинада Қарши шаҳри бўйлаб кетаётган эдик, тўсатдан бир гуруҳ ЙПХ ходимлари ҳуштак чалиб, олдимизга югуриб чиқиб, ҳайдовчини тўхташга мажбур қилишди, -дейди Қўқондан ташриф буюрган сайёҳ О. Раҳбарова.
–Ҳаммамиз қўрқиб кетдик. XXI асрда рўй бераётган бундай ҳолат жуда ғалати ва қизиқ туюлди бизга.

Дарҳақиқат, вилоятимиз бўйлаб ҳаракатланаётган ҳайдовчилар тез-тез гуруҳ бўлиб рейдга чиққан йўл патрул хизмати ходимларига дуч келишади. Ростдан ҳам улар баъзан машиналар олдига югуриб чиқиб, “капот”нинг устига қўлларини қўйиб, ҳайдовчининг ҳаракатини тўхтатишга ҳаракат қилишади. Аммо яқинда Қарши-Косон Қарши тумани Узуннаво қишлоғи ҳудудида содир бўлган бир ҳолат бошқаларидан ўтиб тушди.

Ижтимоий тармоқда тарқалган хабар воҳамизга ташриф буюришни режалаштираётган ҳар бир хорижлик ва маҳаллий саёҳни чўчитиб юбориши табиий. Гап шундаки ЙПХ ходими ўз хизмат машинасида “Damas” автомобили ҳайдовчисини йўл четига қисиб, тўхтатади.

Бодикамерасини тақмасдан, ўзини таништирмасдан ва ҳайдовчининг эътирозига қарамасдан машина калитларини юлиб олади. Ҳайдовчига қўпол муомалада бўлиб, баённома тузади ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўяди. Йўловчи ташиш учун лицензияга эга ҳайдовчи Дилбек Йўлдошев эса овораи сарсон.

-Яқинда кечки соат 19:00лар атрофида Қарши-Бешкент йўналиши бўйлаб кетаётган эдим дейди, -К. Диёров. -Йўлда 7-8 нафар ЙПХ ходимлари машиналарини ёнма ён қўйган ҳолда, ҳар битта ўтган машинани текшираётганига гувоҳ бўлдим. Ҳеч қандай сабабсиз мени ҳам тўхтатиб, ҳужжатларимни сўраб, бирўтар жойдан ўтказиб юборди. Бундан мақсади нима эканлигини сўраганимда, юзини буриб, кетишимга ишора қилди.
Камина 20дан ортиқ хориж давлатларида бўлган ва бундай ҳолатларга ҳеч қачон дуч келмаганман. Аксинча, йўлда камдан кам ҳолда учрайдиган нозирлар ёнига ўзимиз тўхтаб, йўл сўраганмиз холос.

Январ-февраль ойлари вилоятимизга туристлар кам келадиган ойлардан саналади. Аммо 2020 йилнинг март ойидан бошлаб воҳамизда халқаро фестиваллар ўтказила бошланади. Умид қиламизки, вилоят ИИБ юқоридаги каби кўнгилзсиз ҳолатларнинг олди олинишида амалий ишларга қўл уради ва вилоятда ички туризмнинг ривожланишига тўсқинлик қилувчи омилларни назоратга олади.

Асрор Аллаяров

3 Izohlar

  1. э’тибор килсангиз охирги 1-2 йилда энг куп э’тирозлар , я’ни ГАИлар буйича факат кашкадаредан келяпти. Мен Бухородан. лекин бунча куп шикоятлар бизда йук.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here