Энди мактаб битирувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномалари берилади

821
Жорий йилнинг 1 апрелига қадар умумий ўрта таълим муассасалари ўқув дастурига мажбурий тартибда йўл ҳаракатлари қоидалари бўйича машғулотларни киритиш ва амалий машғулотлар ўтиш (10-11-синфда) шунингдек, йўл ҳаракатлари қоидалари бўйича имтиҳон ўтказиш ва натижалари бўйича сертификат берилиши мумкин. Мактабни тугатган ва имтиҳондан ўтган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномаси бериш тартибини жорий этиш режалаштирилган.
Бу ҳақда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида айтилган.
Ижро учун Вазирлар Маҳкамаси, Халқ таълими, Ички ишлар, Молия вазирликлари масъул ташкилотлар сифатида қайд этилган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here