Қаршида истеъмолчига носоз мотоцикл учун 21 миллион сўм ундириб берилди

166

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясига Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида яшовчи фуқаро М. Aбдуллаевдан мурожаат келиб тушган. Унга кўра, у 21 миллион сўмга мотоцикл харид қилгани аммо нуқсонли чиққани боис қайтариб олиб бориб берган. Бироқ сотувчи қайтариб олмаган.

“Фуқаро мурожаати юзасидан “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” ги Қонуни ҳамда Федерациянинг Низомига мувофиқ тегишли тартибда ўрганиш ўтказилиб, фуқаро мурожаати тўлиқ қаноатлантирилиб, мотоцикл учун тўлаган 21 миллион сўм пули фуқарога қайта ҳисоб-китоб қилиниб, Федерация аралашуви билан олиб берилди”, — дейилади федерация хабарида.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here