Ғузорда тўрт ўғли бўлган оила яна 3 нафар эгизакли бўлди. Уларга машина керак эмас…

3621

Қашқадарё вилояти Ғузор тумани, Шўртан қўрғонида яшовчи Муҳаммад Канагатов ва Н.Азизова оиласида 4 нафар ўғил фарзанддан кейин 2020 йил 6 февраль куни яна 3 нафар эгизак туғилди. Бу ҳақда “darakchi.uz”га серфарзанд отанинг ўзи маълум қилди. 

“Эгизакларнинг 2 нафари ўғил, бири эса қиз. Ҳозирда чақалоқлардан бирининг аҳволи яхши эмас, улар Республика Перенатал Марказида даволанишмоқда”, — дейди Муҳаммад ака.
Маълум қилинишича, бу оила «Шўртангазкимё» мажмуасида оддийгина ишчилар бўлиб ишлашади. Шу сабаб 7 нафар фарзанднинг ота-онаси айни пайтда эгизакларга, хусусан, даволанишда бўлиб турган эгизаклардан бирига қарашга бироз қийналишмоқда.
Оила Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ғузор тумани ҳокимлигидан Республикада эгизак фарзанд кўрган бошқа оилалар каби машина ҳадясини кутишмаяпти. Ҳозирда уларга ҳаёт билан курашаётган болажонларининг соғлиги жуда муҳим.
Биз ҳам вилоят мутасаддиларини ушбу оилага ёрдам беришга чақириб қоламиз, дейилади хабарда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here