NEXIA R3 энг харидоргир автомобилга айланди

380

Қозоғистонда энг кўп сотилаётган автомашиналар Топ-10лигида Nexia R3 биринчи поғонада қайд этилди. Январ ойида ушбу мамлакатда 449 та шу моделдаги машина сотилди. Бу ҳақда UZAUTO MOTORS матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2020 йилнинг январ ойида Қозоғистоннинг автомобил бозорида сотувлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20 фоизга ошган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистонда Ravon бренди остида автомобиллар савдоси 2019 йилнинг мартидан қайта тикланди. Ўтган йил давомида Қозоғистонда 3536 та Ravon Nexia R3 автомобили сотилган. Шу билан бирга, 2019 йил сентябр-октябр ойларида Nexia мамлакатдаги энг кўп сотилган учта машинадан бири эди ва янги йилда у сотув пешқадамига айланди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here