Нишонда 100 та иссиқхона ташкил этилади (Фото)

395
Бу ҳақда Нишон туман ҳокими Мухтор Ҳайитмуродов вилоят ҳокимининг “Вилоятда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик, қуёнчилик, сабзавотчилик, боғдорчилик ва ипакчилик тармоқларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси юзасидан ташкил этилган ишчи гуруҳлар йиғилишида маълум қилди.
Таъкидланишича, бу вилоят ҳокимининг ташаббуси билан Нишонда амалга ошириладиган лойиҳалардан бири ҳисобланади.
Тумандаги «Навбаҳор» маҳалласида аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида қатор ишлар бажарилмоқда.
Маҳалла раиси Қаршибой Каримовнинг «Nasafnews» мухбири Хуршида Узоқовага маълумот беришича, бугун маҳаллада иссиқхона ташкил қилганлар ва шу орқали даромад топаётганлар кўпчиликни ташкил қилади.
Ана шундай фуқаролардан бири Тўхта Махманазаров 4 сотихли иссиқхонада лимонария ташкил қилган.

– Маҳалламизда 4258 нафар фуқаролар истиқомат қилади.Уларни тадбиркорликка йўналтириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида амалий ёрдам кўрсатиб келяпмиз.Туманимиз ҳокими ташаббуси билан бугун томорқасидан унумли фойдаланаман деган ҳар бир фуқарога шароит яратиб берилмоқда,- дейди маҳалла раиси Қаршибой Каримов.

Нишон туман ҳокимлиги ахборот хизматининг «Nasafnews»га маълум қилишича, туманда 80 гектар майдонда тут плантациялари ташкил этилиши ҳам режалаштирилган, айни пайтда 35 гектар ер ажратилган.

Вилоят қишлоқ хўжалик бошқармаси бошлиғи Ғ.Ҳайдаров Нишон туманида бўлиб ўтган йиғилишда вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи Рустам Ҳайитовнинг саволига жавоб берар экан шундай деди:
– Тут плантациялари ташкил этилиши бўйича ажратилган ер майдони 35 гектарни ташкил этмоқда. Бу борада яна ишлашимиз лозим. Заҳира ер майдонлари мавжуд. Ташаббускорлар ҳам бор.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here