“Севинч” чемпионатнинг илк учрашувидаёқ йирик зафар қучди

219
Бугун “Севинч” футзал бўйича аёллар ўртасидаги XV Ўзбекистон чемпионатининг гуруҳ босқичидаги дастлабки учрашувини ўтказди. Илк учрашув қўшниларимиз бухоролик қизлар жамоасига қарши бўлди.
Тажриба бўйича ҳам маҳорат бўйича устун бўлган футболчи қизларимиз, учрашувдаги ҳисобни дастлабки дақиқа ўтмасидан очишди.
Тезкор ташкил этилган комбинацион ҳужумни моҳир футболчимиз Малика Бурхонова гол билан якунланди. Шуни таъкидлаш жоизки, Малика Бурхонова ўтган йили ҳам чемпионатдаги дастлабки голимизга муаллифлик қилган эди. Орадан бир дақиқа ўтиб, Нилуфар Қудратова жамоамизнинг иккинчи голини киритди. Биринчи бўлимдаги қолган голларга яна Малика Бурхонова, Шоира Қултураевалар муаллиф бўлишди. Бундан ташқари рақиб ўйинчиси Азиза Норова ҳам ўз дарвозасига гол киритиб қўйди. Шундай қилиб, биринчи бўлимни жамоамиз 5:0 ҳисобида якунлади.
Иккинчи бўлим голларга бой бўлди.
Ишончли ўйин кўрсатган футболчиларимиз бу бўлимда рақиб дарвозасини яна тўққиз марта ишғол қилишга эришди. Бу бўлимдаги голларни Шоира Қултураева (4та), Диёра Эркинова, Нилуфар Қудратова, Гулзода Амирова ва Мафтуна Шойимовалар (2та) киритишди.
Натижада жамоамиз “Бухоро W” жамоасини ўта йирик, 14:0 ҳисобида мағлуб этишди ва 1-турдан сўнг, гуруҳда биринчи ўринга кўтарилиб олишди.
“Севинч” навбатдаги ва сўнгги гуруҳ босқичидаги ўйинни эртага “Сўғдиёна W” жамоасига қарши ўтказади.
Футзал. XV Ўзбекистон чемпионати. “А” гуруҳи, 1-тур
“Севинч” – “Бухоро W” 14:0 (5:0)

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here