Қарши давлат университети ўқитувчилари ва талабалари ҳашарга чиқди

249
Бугун Республикамиз бўйлаб “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари бўлиб ўтмоқда.
Қарши давлат университетининг профессор-ўқитувчилари, талабалари ва ишчи-ходимлар ҳам  ҳашар ишларида иштирок этиб, атроф-муҳит ободлигига ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Ҳашар давомида ҳудуд атрофи супирилиб, чиқиндилар чиқариб ташланди, дарахтлар оқланиб, шакл берилди. Ариқ ва лотоклар тозаланиб ораста кўринишга келтирилди.

Ҳашарда 1500 нафардан ортиқ профессор-ўқитувчилар, талабалар, хўжалик ходимлари фаол иштирок этди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here