Қарши шаҳар ҳокими киракашлар билан гаплашди

1049
Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев, Қарши шаҳар прокурори ва ички ишлар бўлими бошлиғи йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиб келаётган таксилар ҳайдовчилари билан суҳбатлашди.

Уларга карантин вақтида тиббиёт ниқобларидан фойдаланиш, машиналарни ҳар куни дезинфекция қилдириш, қўлларни нам салфетка ёки спиртли эритма билан тез-тез тозалаб туришлари лозимлиги, бу биринчи навбатда ўзларини, оила аъзоларини ҳамда йўловчиларни вирус юқишидан асрашда муҳим ўрин тутиши тушунтирилди.
Бундан ташқари ҳайдовчиларга асоссиз равишда йўл кира нархларини ошириб олмаслик бўйича ҳам тушунтиришлар берилди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида йўловчи ташувчи таксиларда мутахассислар томонидан дезинфекциялаш ишлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here