Коронавирус юқтирган 14 ёшли бемор Қашқадарёда даволанмоқда

1490
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар 145 нафарни ташкил қилмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, инфекцияни юқтириб олган энг сўнгги бемор иккинчи вафот этган марҳум билан мулоқотда бўлган 14 ёшли жияни эканлиги маълум қилинди. У айни пайтда Қарши шаҳрида жойлашган Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
Беморнинг ҳолати ўрта оғир даражада. Бемор билан мулоқотда бўлган яқинлари ва бошқа фуқаролар саломатлиги ҳам қатъий назоратга олинган.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда яна икки нафар қашқадарёлик бемор пойтахтимиздаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанмоқда.

1 izoh

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here