UzAuto Motors саноқли дақиқаларда автомобиль соҳиби бўлишни таклиф қилмоқда

3790
UzAuto Motors саноқли дақиқаларда Nexia 3 AT соҳиби бўлишни таклиф қилмоқда. Компания хабарига кўра, бутун республика бўйлаб жойлашган дилерлик корхоналарида Nexia 3 AT автомобилини тўлов қилган заҳоти олиб кетиш имконияти яратилибди.
Яъни харидор мазкур моделдаги автомобиль учун тўлов амалга оширган заҳоти автомобиль дилер томонидан харидорнинг уйига етказиб берилади.
Автомобилларнинг мавжуд бўлган дилерлар рўйхати ва сони билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.
Дилерларда мавжуд автомобиллар сотилган автомобиллар сонига қараб ўзгариб бориши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатимизда ҳукм сураётган карантин даврида сиз автомобилни уйдан чиқмасдан, онлайн режимда харид қилишингиз мумкин, дейилади хабарда.

1 izoh

  1. Ha endi hozir hechkim avtomobil olaman deb ko’zi uchib turgani yo’q bir tomonda karantin yana bir tomonda avtolarni narhi oshgan ochiret yog’ bogandan keyin garajni bant qilib ushlab o’tirarmidi aldagani o’zbek yaxshi deb karantin tugasa yana ochteyt bo’p ketadi

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here