Шавкат Мирзиёев: “Энг оғир вазият Қашқадарё вилоятида”

8627

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида инвестиция масалалари муҳокамасига бағишланган видеоселекторда вилоятлар бўйича инфляция ҳисоб-китоби қилинганда, энг оғир вазият Қашқадарёда кузатилгани маълум қилинди.

Президент ҳар бир вилоят, туман ва шаҳарларга ташқаридан кириб келаётган маҳсулотларнинг ҳисоб-китоби бўлиши лозимлигини айтиб ўтди.

«Мана, бугун инфляция ҳисоб-китобини қилдик. Энг оғир вазият Қашқадарё вилоятида. Ҳамма нарса ташқаридан кириб келяпти. Бирор кўрсаткич инфляция нуқтайи назаридан талабга жавоб бермайди. Ички имкониятдан келиб чиқиб амалга ошириш мумкин бўлган иш ўрни ҳам ташқаридан келяпти.

Вилоятга етмиш фоиз маҳсулот ташқаридан кириб келяпти. Вилоятда фақат гўшт бор. Бошқа бирор соҳа маҳаллийлаштирилмаган. Ҳисоб-китоб қилдик, ҳатто Андижонгаям жуда кўп нарса ташқаридан боряпти. Қашқадарёга маҳсулотлар Самарқанд, Бухоро ва Тошкентдан етиб боряпти», дея президентнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Йиғилишда вилоятга маиший техниканинг 91 фоизи, ноозиқ-овқат маҳсулотларининг 89 фоизи четдан етказиб берилаётгани қайд этилди. Вилоятда ҳатто Сирдарёга ёрдамга жўнатилган қурувчилар учун резина этик ва махсус кийим ҳам топилмагани, бу маҳсулотлар Ургут туманидан олиб келингани айтилди.

Давлат раҳбари Қашқадарёда маҳаллий инвесторларни жалб қилиш орқали нафақат янги иш ўринларини яратиш, балки солиқ тушумларини ҳам кўпайтириш имконияти мавжудлигини таъкидлаб ўтди.

Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев карантин шароитида Қашқадарё вилоятининг иқтисодий аҳволи ҳақида гапирди

Шавкат Мирзиёев: «Қашқадарёда негадир ёмон иллатлар кўпайди»

2 Izohlar

  1. Бизарда бундай холат булишига вилоят шахар ва туман рахбарларининг хисаси бекиёс сабаби хокииятга нимадир лойиха бн борсанг бохоналар йетарликча… ва х.к

  2. qashqadaryo o’zi sharoiti og’ir hudud.qishda -20 .yozda +50 .qarshi markazida yashayman.10dan beri vodoprovodda suv yo’q.qishda oz moz bo’ladi .gaz davleniya past.chiroq yaxshhi xudoga shukr

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here