Чироқчидаги мактаб машмашаси қизғин тус олмоқда. «Маърифат» мухбири мақолани ёзмасликни илтимос қилмоқда

1579

Бироз аввалроқ «Nasafnews» ахборот портали «Nnews.uz» сайтининг телеграм манзилида «Чироқчидаги яна бир мактаб машмашаси» номли анонс эълон қилинган эди.
Мазкур анонсдан сўнг, «Nasafnews» мухбирига турли жойлардан қўнғироқлар бўлмоқда.

Жумладан, қўнғироқлардан бирида ўзини «Маърифат» газетасининг Қашқадарё вилоятидаги мухбири Ўктам Мейлиев деб таништирган инсон таҳририятимизга боғланди ва мақолани ёзмасликни илтимос қилди.

Мухбир илтимосига кўра, мактаб директори унинг яқин қариндоши эканлиги ва «бир қошиқ қонидан кечишимизни» сўради

Эътиборли жиҳати биз ўзимизни кимнингдир қонидан кечишга муносиб «монарх» деб ҳисобламаймиз.
Билакс, воқеага журналистик нуқтаи-назаридан холисона баҳо беришни бурчимиз деб биламиз.
Аслида қариндошининг нечанчи мактабда директор эканини аниқ билмаган Ў. Мейлиев кейинги гал қўнғироқ қилганида буткул бошқа оҳангда мулоқотга киришди.

-Мактабларга киришга ким ҳуқуқ берди? Аввало сиз бу сайтда фаолият юритмас экансиз. Ҳозиргина менга қўнғироқ қилган ва ўзини таништирмаган йигитчанинг айтишича сиз ушбу сайтдан ишдан бўшатилган экансиз. Сайт муаллифлик ҳуқуқи ҳам ўша йигитчада экан.

Наҳотки «Маърифат»дек зиёли нашрнинг мухбири ўзини таништирмаган ва асоссиз даъво қилувчи ҳар кимнинг сўзига ишониб кетаверса?!
Кулишингни ҳам, куйишингни ҳам билмайсан киши.

Ҳар бир ишда тажриба ўз сўзини айтмоғи даркор. Ў.Мейлиев таҳририятимизга таҳдид қилиб қўнғироқ қилишдан аввал, манба ва уни етказувчининг нечоғлик холис ва ростгўйлигини мулоҳаза қилиб кўриши адолатдан бўлар эди.

Шу ўринда сайтимиз кузатувчиларига эслатиб ўтамиз. “Nasafnews.uz“ ахборот портали Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан 1250-сонли гувоҳнома билан электрон ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган.
Техник сабабларга кўра, «Nasafnews.uz» номи «Nnews.uz» номига ўзгартирилган.
Турли фирибгарларга ишониб хулоса чиқарманг.

«Nasafnews» ахборот портали таҳририяти 

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here