Касби тумани ғалла режасини бажарди. Туман ҳокими комбайн ҳайдаб, ҳосилни йиғиб олишга кўмаклашди (видео)

787

Касби тумани ғаллакорлари давлатга бошоқли дон сотиш бўйича ўзларининг олдига қўйилган 44 730 тонналик улкан хирмонни яратиб, вилоятимизда биринчилар қаторида давлатга ғалла топшириш шартномавий режасини бажаришди.

Туманлик фермерлар ҳақида репортаж тайёрлагани борганимизда Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиевни далада учратдик. Режа бажарилган бўлса-да, уруғли дон ўриш ишлари давом этмоқда. Бу ишларда ҳокимнинг комбайнчиларга, отряд раҳбарларига ва фермерларга яқиндан ёрдам кўрсатаётганига гувоҳ бўлдик.
-Бугунги туман ҳокими билан фермер 3 йил 4 йил олдинги ҳоким ва фермердан мутлақо фарқ қилади. Бугунги фермер ҳокимга кела олади. Ўзини муаммосини айта олади. Ёқилғида муаммоси борми ёки минерал ўғитлар етишмайдими, сув масаласими жойида бориб ўрганиб ечишга ҳаракат қиляпмиз. Кези келганда трактор ҳайдаймиз, баъзида комбайн бошқарамиз, деҳқонларимизга қўшилиб кетмон чопамиз. Шу орқалигина соҳанинг заҳматини ҳис қиламиз., – дейди Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиев.

Батафсил видеода танишинг:

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here