Қашқадарёда йўлларга шовқин чиқарувчи чизиқлар чизилмоқда

667
Серқатнов марказий йўлда қўлланилаётган янги огоҳлантирувчи восита – шовқин чиқарувчи чизиқлар хатарнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Маълумотларга кўра, синов тариқасида ишга туширилаётган чизиқлар йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида чизилмоқда.
Автомобиль чизиқдан ўтаётганда шиналарнинг ишқаланиши натижасида овоз чиқаради. Бу эса ўз навбатида бошқарувчини сергакликка чақиради.
Қашқадарё вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармаси матбуот котиби Жавлон Бахтиевнинг «Nasafnews»га маълум қилишича, бугунги кунда вилоят ҳудудида шовқин чиқарувчи чизиқларнинг сони 10 тага етди.
Қарши шаҳрида 2 та, Косон тумани 2 та, Чироқчи тумани 2 та, Қарши туманида 2 та, Қамаши ва Ғузор туманида 1 тадан шовқин чиқарувчи чизиқлар чизилди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here