Ғалланинг мўллиги – кўнгил тўқлиги

163
Касби тумани нафақат узоқ ва бой тарихи, балки самарали деҳқончилиги билан ўзига хос, бетакрор. Хусусан, туманнинг бепоён далаларида етиштирилган ғалла, пахта, полиз маҳсулотлари ички бозорга, экспортга йўналтирилмоқда.
Маълумки, касбиликлар ҳам биринчилардан бўлиб давлатга бошоқли дон сотиш бўйича режани бажариб, 44730 тонналик хирмон кўтаришган эди.

-Ҳосил йиғиш, айниқса, ризқ-рўзимиз бўлмиш ғаллани йиғиб-териб олишнинг ўзи бир завқли жараён, -дейди Касби туманидаги 2-сектор ҳудуди Уйрот қишлоғидаги “Турсунов Равшанхон Темирович” фермер хўжалиги раиси Ғулом Турсунов.
–Ҳамшижиҳатликда, биргаликда қилинган меҳнатни қисқа фурсатларда, сифатли йиғиб-териб олишнинг уддасидан чиқдик. Яна ҳам фахрланадигани ғалла ўрим-йиғимида шахсан туман ҳокими Тўхтамурод Мейлиевнинг ўзи комбайн ҳайдаб, ғалла ўргани бизга ўзгача куч, мадад берди.
Фермер жорий йилда 20 гектар ерга ғалла, 22 гектар майдонга пахта парваришламоқда. Таъкидланганидек, туманнинг ғалладан кўтарилган улкан хирмонида фермер Р.Турсуновнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор.
– 22 гектар майдондаги ғўза парвариши ҳам авжида, -дейди фермер Ғулом Турсунов.
–Яхши ҳосил олиш учун барча агротехник тадбирларни ўтказиб бормоқдамиз. Дарвоқе, ишчи-хизматчилар билан бир оиладекмиз. Келгусидаги режаларимиз ҳам катта. Зеро, юртимизда фермерлик ҳаракатининг ривожи учун катта имкониятлар яратилган ва бу имкониятлар биз орқали, аҳоли турмуш тарзининг ривожланишига сабаб бўлса, биз бундан фақат ва фақат хурсанд бўламиз.

Хуршида Узоқова тайёрлади

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here