Қашқадарё спортида оғир жудолик: Вилоят каратэ федерацияси директори вафот этди

2080
Фото: Pomuq24

Қашқадарё вилояти каратэ федерацияси ижрочи директори, Қарши шаҳар болалар-ўсмирлар спорт мактабининг каратэ спорт тури бўйича тренери Алишер Содиқов 52 ёшида вафот этди.

А.Содиқов 30 йиллик фаолияти давомида жуда кўплаб шогирдлар тайёрлади. Унинг шогирдлари қатор нуфузли мусобақаларда вилоят шаънини муносиб ҳимоя қилган.

Устознинг шогирдлари қаторида 2006 йилда ўтказилган Осиё ўйинларида Ўзбекистонга илк маротаба олтин медални тақдим этган София Каспулатовани ҳамда 2014 йил Осиё ўйинлари ғолиби ва 19 карра Ўзбекистон чемпиони Шахбоз Ахатовни кўрсатиб ўтиш мумкин.

«Nasafnews» жамоаси марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here