Қашқадарёнинг 3 та жойида «COVID-19: махсус тақсимлаш маркази» иш бошлайди

1172

Қашқадарё вилоятининг 3 та жойида 1200 ўринга мўлжалланган «COVID-19: махсус тақсимлаш маркази» иш бошлайди, деб  ёзади Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.

Маълум бўлишича,  кеча вилоят ҳокими Ғузор туманидаги тақсимлаш марказида бўлган бўлса, бугун Қарши шаҳрининг икки жойида ташкил этилган марказларда бўлиб, барча зарурий шарт-шароитлар билан таъминлашга эътибор қаратган.

– Зарурат юзага келганда бу ердан шифохона сифатида фойдаланиш учун ҳам керакли шароитлар яратишимиз керак, – деди вилоят ҳокими Зойир Мирзаев. – Бунинг учун марказлар талаб этилган тиббиёт жиҳозлари ва ускуналари билан таъминланган бўлиши, бемор ва шифокорларга ҳар томонлама шарт-шароит яратиб бера олишимиз керак.

Бу ерга олиб келинган фуқаролар тўлиқ таҳлилдан ўтказилганидан сўнг, касаллик даражаси ва саломатлигининг ҳолатига кўра, шифохоналарга йўналтирилади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here