Зойир Мирзаев: «174 нафар беморда касаллик симптомсиз кечмоқда»

531

Бугун, 30 июль куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирокида журналист ва блогерлар учун навбатдаги брифинг ташкил қилинди.

Вилоят ҳокими брифингда айни пайтда коронавирусга чалинган қашқадарёлик беморлар ҳақида маълумот берди.

Маълумотга кўра, Қашқадарё вилоятида 666 бемордан 424 нафари тузалиб чиқди. 4 нафар бемор вафот этди. Бугунги кунда даволанаётган 238 нафар беморлардан, 64 нафари (26,8%) тиббиёт муассасаларида, 174 нафари (73,2%) уй шароитида даволанмоқда.

Уй шароитида даволанаётганларга 3000 дона дорилар тўплами етказиб берилди. Даволанаётганларнинг 174 нафари (73,2%) да касаллик симптомсиз кечмоқда. 25 нафар беморда пневмания бор. Ўта оғир касаллар мавжуд эмас. Карантинга олинган 3295 нафар беморлардан, 919 нафари (27,8%) тиббиёт муассасаларида, 2376 нафари (72,2%) уй шароитида назоратга олинган.

Пандемия оқибатларини бартараф қилиш, аҳоли мурожаатларини ўз вақтида ҳал қилиб бориш бўйича Қарши давлат университетида ташил қилинган “Сall sentr”га кунига ўртача 150- 160 та мурожаатлар келиб тушмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here