Қашқадарёда кафе ва ресторанлар фаолиятига рухсат берилиши мумкин, фақат…

2878

Статистик маълумотларга кўра, Қашқадарёё вилоятида 140 та бозорлар фаолият кўрсатади. Буларнинг 66 тасини деҳқон бозорлари, 21 тасини буюм бозорлар, 53 тасини мол бозорлари ташкил қилади.

Бугунги кунда карантин сабаб 65 та бозор, 2964 та савдо дўконлари, 395 та сартарошхона ва гўзаллик салонлари, 35 та массажхоналар, 19 та бассейн ва сауна ҳамда 6 та караоке залларининг фаолияти вақтинча тўхтилган. Бундан ташқари, 687 та умумий овқатланиш субъектлари тўлиқ ёпилган. Фақатгина 125 та ошхона етказиб бериш (доставка) хизматидан фойдаланилаяпти.

Вилоят махсус комиссиясининг 2020 йил 25 июлдаги йиғилиш баёни билан жорий қилинган чекловларга 2020 йил   3 августдан бошлаб бир қатор ўзгаришлар киритилиши белгиланди.

Жумладан:
Барча турдаги транспорт воситалари учун Қарши шаҳрига киришга эрталаб 7:00 дан 10:00 гача, кечки пайт 18:00 дан 20:00 гача рухсат берилади.

Йўналишсиз таксилар сони бугунги кунга нисбатан 2 баровар (500 та) га кўпайтирилади.

Бугун, 30 июль куни Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирокида журналист ва блогерлар учун ташкил қилинган брифингда кафе ва ресторанлар фаолиятига рухсат берилиши мумкинлиги айтилди. Фақат қатъий карантин талабларига риоя этган ҳолда.

Вилоят ҳокими ҳудудий сектор раҳбарлари жавобгарликни бўйниларига олишса, чойхона, ресторан ва бошқа тадбиркорлик нуқталари қайтадан очилиши мумкинлиги ҳақида гапирди.

Шунингдек, Туман (шаҳар) ҳокимлари, ҳудудий махсус комиссия раисларига қуйидаги ваколатлар берилади:

– ўз ҳудудидаги буюм ва қурилиш моллари бозорлари, савдо, маиший хизмат, умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига давом эттиришга рухсат бериш (олдиндан тадбиркорга карантин талабларини тушунтириш ва кафолатини олиш орқали);

Бунда қуйидаги талаблар қўйилади:

– деҳқон, қурилиш бозорлари, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар, буюм бозорлари), умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона), сартарошхона ва гўзаллик салонларига кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритмаслик чораларини кўриш;

– хизмат кўрсатувчи ходимларнинг шахсий ҳимоя воситалари (тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоп)дан фойдаланишини ва ижтимоий масофани (2 м) сақлаган ҳолда хизмат кўрсатиш талаб этилади.

 

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here