Қашқадарёда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари “Ўзбекинвест” бўлим бошлиғини пора билан ушлади

497

Қашқадарё вилоятида маҳаллий тадбиркорлардан бири Қарши шаҳрида озиқ-овқат маҳсулотлари сақлашга мўлжалланган совутгичли омборхона қуриш учун 1 миллиард сўм миқдорида кредит олиш мақсадида тижорат банкига мурожаат қилган.
Белгиланган тартибга кўра тадбиркорга банкдан кредит олиш учун дастлаб суғурта компаниясига мурожаат қилиши лозимлиги айтилади. Тадбиркор “Ўзбекинвест” миллий суғурта компаниясининг Қарши шаҳар бўлими бошлиғи С.К.га бориб учрашганида эса, у 4000 АҚШ доллари эвазига 1 миллиард сўм миқдорида кредит ажратилишига кўмаклашишни ваъда қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати Қашқадарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда С.К. тадбиркордан 4 минг АҚШ доллари олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
ЎзАнинг хабарига кўра, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан С.К.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here