Кўк кўзли одамлар ҳақида қизиқарли 5 та факт

1096
Дунёда ҳеч кимнинг кўз ранги сизникига ўхшамаслиги мумкин. Аммо агар сизнинг кўзларингиз кўк рангли бўлса, демак сиз бошқалардан янада ажралиб турасиз. Бугун биз кўк кўзли одамларнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида қизиқарли фактларни тақдим этамиз.
1. Кўк рангдаги кўзларнинг ранги аслида ундай эмас
Кўзларда кўк рангли пигмент бўлмайди. Одамларнинг аксарияти жигарранг кўз рангларини терининг ранги учун жавоб берадиган пигмент ҳисобланувчи меланиндан олади. Аммо кўк кўзлар ҳақида гап кетганда шуни айтиш мумкинки, уларнинг ранги ёруғликни акс эттириш натижасида ҳосил бўлади. Буни океан ва осмон орқали акс этадиган ранг каби тушуниш мумкин.
2. Кўк рангли кўзлар рангини ўзгартириши мумкин
Кўк кўзлар ёруғлик тушишига қараб турли хил рангларда кўриниши мумкин. Бу қандай содир бўлади дейсизми, бунинг сабаби шундаки кўк кўзлар рангларини кўзга тушган нурдан олади ва ва акс қайтаради. Шунингдек, бу рангдаги кўзга эга аёллар танлага бўёқ рангларига қараб, кўзлари рангини ҳам бироз ўзгартириши мумкин.
3. Барча кўк кўзли одамларнинг авлодлари битта
Копенгаген университетининг бир гуруҳ олимлари кўк кўзли одамларнинг барчаси бир авлоддан бўлиши мумкинлигини аниқладилар. Қачонлардир, минглаб йиллар олдин ҳамма жигарранг кўзларга эга бўлган, аммо бир қанча йиллар давомида меланин даражасини бошқарувчи ген мутацияга учраган. Ушбу мутация бизнинг танамизда ишлаб чиқариладиган меланин миқдорини чеклаган ва натижада жигарранг кўзларнинг баъзилани кўк рангга айнишига сабаб бўлган. Барча кўк кўзли одамлар ушбу генетик ўтишни ДНКларида айнан шу жойда мерос қилиб олишган.
4. Кўк кўзлар жуда кам учрайди
Дунёдаги одамларнинг аксарияти қисми жигарранг кўзларга эгадир, инсонларнинг атиги 8-10 фоиз қисмигина кўк рангдаги кўзларга эга бўлиш бахтига муяссар. World Atlas маълумотларига кўра, кўк кўзли одамларнинг аксарияти Европада яшар экан. Энг кўп кўк кўзли одамлар яшайдиган давлат эса Финландиядир.
5. Кўплаб инсонларнинг кўзлари туғилган пайтида кўк рангда бўлади
Чақалоқ туғилган пайтида катта бўлса унинг кўзлари қандай рангда бўлишини аниқ айтиб бўлмас экан. Гўдак 6 ойлик бўлгандан кейингина унинг кўзларини доимий рангини билиш мумкин. Шу пайтдагина, кўзлар кўк бўлиб қолиши ёки кулрангга, жигар рангга айланиши мумкин.
Руслан Баҳромов тайёрлади

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here