Косонда маст ҳолда шеригини пичоқлаб қўйган фуқаро қамоққа олинди

596
2020 йилнинг 17 сентябрь куни соат 03:00 да Косон тумани “Гулобод” ҳудудидаги фермер хўжалигига қарашли дала шийпони рўпарасида кўнгилсиз воқеа содир бўлди.
Маълум бўлишича, 37 ёшли Ш.Х. ва 38 ёшли А.Н., билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда ўзаро жанжаллашиб қолиб, А.Н., жанжал вақтида Ш.Х., га қасддан оғир тан жароҳат етказиш мақсадида қўлида бўлган ошхона пичоғини унинг ўнг ва чап кўкрак соҳасига қасддан санчиб олиб, ҳаёт учун хавфли бўлган “оғир” тан жароҳати етказган.
Натижада Ш.Х., тан жароҳатлари билан тиббиёт муассасага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Н., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “в” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарига кўра, дастлабки тергов жараёнида А.Н., га нисбатан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here