Қулай имкониятдан фойдалана олмаган «Машъал»  сафарда мағлуб бўлди

213

Суперлига 16-туридан ўрин олган ўйинда Навоийнинг «Қизилқум» жамоаси Муборакнинг «Машъал» клубини қабул қилди. Ушбу беллашув 1:0 ҳисоби билан якунланди.

Ягона голга 2-бўлимнинг қўшимча вақтларда меҳмонлар вакили С.Шукуруллаев муаллифлик қилди.

Муборакликлар турнир жадвалида юқорига кўтарилиш имконияти мавжуд эди, аммо фойдалана олишмади. Агар ушбу баҳсдан «газчилар» 3 очко қўлга киритишганида 22 очко тўплаган ҳолда 7-ўринга кўтарилишар эди.

Ўзаро ўйинлар

“Қизилқум” ва “Машъал” шу кунгача чемпионат баҳсларида 31-марта тўқнаш келган. Ғалабар бўйича тенглик. Жамоалар 9 тадан ютуққа эришган. 13 ўйин дуранг билан якунланган. “Газчилар” рақиб дарвозасини 42 бор ишғол қилган бўлсалар, навоийликлар эса 38 гол уришган.

Самандар Арабов тайёрлади

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here