Косонлик оила пахта терими бошланган кундан буён 28 млн сўм пул ишлади

713
Косон тумани пахта далаларида 20 сентябрдан терим ишларига киришган Жумаевлар оиласи 24 кунда 28 млн сўм даромад топди, деб хабар беради “Nasafnews” мухбири.

Маълум бўлишича, мазкур оила туманда тузилган 81-терим отрядида меҳнат қилмоқда. Мазкур ортядга жами 136 нафар теримчи бириктирилган.
Теримчиларнинг барчаси маҳаллий аҳоли вакиллари.
Улар Косон тумани Гулбоғ маҳалласида истиқомат қилишади.

“Бир кунда 1 млн 200 минг, 1 млн 300 минг пул топяпмиз, – дейди оила боши Азамат Жумаев. – Мен, хотиним, 2 та ўғлим, қизим ва келиним билан жами бўлиб 6 киши терим ишларида қатнашяпмиз. Кунига 1 тонна, баъзан 1 тонна 200 кг пахта терган вақтларимиз ҳам бўлди”.

Оила боши Азамат Жумаевнинг айтишича, айни мавсум оилавий даромад топиш учун яхши фурсат. Теримчилар учун эса барча шароитлар яратиб берилмоқда.


“Ўтган йили 4 киши бўлиб оилавий пахтага чиққандик. Мавсум давомида жами 25 млн сўм пул топдик. Бу пулга ўғлимни уйлантирдим. Тўй қилдим. Бу йил 6 киши бўлиб миллий бойлигимизни йиғиб олишга ўз ҳиссамизни қўшяпмиз. Қолаверса, бу йилги ҳосил ҳар йилгиданда яхши. Кунига бир ўзим 190 , 200 кг пахта теряпман”,-  дейди Азамат ака суҳбат давомида.

“Пандемия даврида оилаларнинг пахта териб, даромад топаётгани қувонарли ҳол. «Ишламайман, иш йўқ» деб уйда ўтирган айрим фуқароларимизга улар ўрнак бўла олади”, – дейди Жумаевлар оиласи билан суҳбатлашган ҳамкасбимиз, Қашқадарё телерадиоканали журналисти Баҳодир Юсупов.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 1 кг қўлда терилган пахта учун 1 минг 200 сўм ҳақ тўланади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here