Вазир Ғузорда: Соя экинини ўриб олиш ишлари бошлаб юборилди

617
Бугун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев Ғузор туманига келди. Бу ҳақда Ғузор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Ташриф давомида “CANADIAN SOY INTEGRATED PRODUCTION” МЧЖ Канада қўшма корхонаси томонидан тумандаги “Навоий” ҳудудида 2000 гектарга яқин майдонга етиштирилган соя маҳсулотининг ҳосили  ҳамда уни ўриб олиш жараёнлари билан танишди.
Кластер усулида етиштирилган соя экинини ўриб олиш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, бир гектардан ўртача 15-20 центнер ҳосил олинмоқда.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, канадалик инвесторлар томонидан амалга оширилаётган мазкур лойиҳа тумандаги йирик лойиҳалардан бири ҳисобланади ва соя маҳсулотини қайта ишлаш заводи қурилиши эвазига 3000 нафарга яқин ишсизлар иш билан таъминланади.
Лойиҳани амалга ошириш учун 15 миллион АҚШ доллар Инвестиция киритилиши мўлжалланган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here