Кредит бозори – 2019 йилда: беш ойда етти триллион!

235

Биргина жорий йилнинг 5 ойи давомида жисмоний шахсларга барча мақсадлар учун – қарийб 7 трлн.сўм миқдорида кредитлар ажратилган.

Жорий йил 1 июнь ҳолатига жами ажратилган кредитлар қолдиғи қарийб 204 трлн. сўмни ташкил қилган (йил бошига нисбатан 22%га ошган).

Шундан:

✅ Жисмоний шахсларга ажратилган кредит қолдиғи — 30,9 трлн.сўмни
жумладан,
✅ ипотека кредитлари – 15,3 трлн.сўм;
✅ автокредит – 4,2 трлн.сўм;
✅ микроқарз – 2,4 трлн.сўм (йил бошига нисбатан 160%га ошган);
✅ овердрафт – 65 млрд.сўм;
✅ бошқа истеъмол кредитлари – 4,1 трлн.сўм;
тадбиркорликни ривожлантириш учун ажратилган кредитлар – 4,7 трлн. сўм (йил бошига нисбатан 78%га ошган) ташкил этган.

✅ Юридик шахсларга ажратилган кредит қолдиғи — 173 трлн.сўмни
шундан,
✅ Давлат дастурлари бўйича ажратилган кредитлар – 159,9 трлн.сўмни ташкил қилган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here