Ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркор Тошкентга келтирилди

595

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани бугунги кунда бутун Ўзбекистоннинг диққат маркази қаратилган ҳудуд бўлиб турибди. Туман ҳокими ўринбосари Мансур Туймаевнинг тадбиркор Баҳриддин Исомов томонидан бензин сепиб, ёқиб юборилиши “снос”лар масаласи нақадар жиддий тус олганини исботлади. Амалдорнинг бедодлиги ортидан энди Исомов судма-суд, терговма-тергов юришига тўғри келади.

Ҳозирда Баҳриддин Исомовга нисбатан очилган иш суд-психиатрия экспертизаси босқичига етиб келган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг маълум қилишича, айбланувчи Баҳриддин Исомовга нисбатан суд-психиатрия экспертизаси тайинланиб, ЖИБ Яккабоғ тумани судининг 22 июлдаги ажрими билан стационар тартибда суд-психиатрия экспертизаси ўказиш учун Тошкент шаҳрига юборилган.

Айбланувчи Баҳриддин Исомов қариндошлари томонидан таклиф қилинган ҳимоячиси Х.Жабборов билан ҳоли учрашига шароит яратиб берилган.

22 июлда Баҳриддин Исомов турмуш ўртоғи Нодира Ҳайдарова ва ўғли Шарофиддин Даминов билан учрашув ташкил қилиб берилган.

Эслатиб ўтамиз, Яккабоғ тумани ҳокимининг ўринбосари Мансур Туймаевнинг ҳаётига суиқасд қилганлиги ҳолати юзасидан жорий йилнинг 20 июлида Баҳриддин Даминович Исомовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Баҳриддин Исомовнинг ҳимоя ҳуқуқи таъминланиб, ҳимоячиси Ш.Ғайиров иштирокида гумон қилинувчи тариқасида сўроқ қилинган. Баҳриддин Исомов 21 июлда ЖПКнинг 221-моддаси тартибда ушланиб, бу ҳақида яқин қариндошларига маълум қилинган ва қариндошлари томонидан олиб келинган кийим кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланган.

22 июлда Баҳриддин Исомовга айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here