Яна пичоқбозлик. Бу сафар чол кампирини пичоқлади

455

Яккабоғ туманида яшовчи 61 ёшли Х.Ж. турмуш ўртоғи билан кексалик гаштини куриш ўрнига жиноятга қўл урди. Ўз уйида ўзаро жанжал туфайли рафиқаси 58 ёшли Д.Х.нинг танасини турли жойларига пичоқ билан уриб жароҳат етказди.

Воқеа куни -кеча 27 июль куни соат 11:10ларда содир бўлган.

Натижада Д.Х. касалхонага ётқизилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Х.Ж. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эр ва хотин ўртасидаги ана шундай жанжал яқинда Ғузор туманида ҳам содир этилган эди. Фарқи шундаки, Ғузордаги оила ёш бўлган. Лекин Яккабоғдаги фуқаро нафақа ёшида, фарзандларига яхши ўрнак бўлиш ўрнига, кампирини пичоқлаб қўйган.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here