«Биз раҳбарлар калондимоғ бўлиб кетган эканмиз» — Қашқадарё вилояти ҳокими Яккабоғдаги воқеалар тўғрисида

599

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида юз берган шов-шувли воқеалар тўғрисида вилоят ҳокими Зафар Рўзиев ЎзАга интервью берди.

‒ Биздан ҳам хатолик ўтди. Аввало, биз, раҳбарлар, ҳаммамиз калондимоғ бўлиб кетган эканмиз, халқдан узилиб, манман бўлиб кетган эканмиз. Бугун замон ўзгарди. Муҳтарам Президентимиз катта ислоҳотларни бошладилар, бугун халқнинг ичига кириб, ҳар бир оиланинг дардини тинглаб, унинг муаммосини ўзимнинг муаммом деб ишлашимиз керак. Афсуски, ҳамма раҳбар ҳам буни ҳали тўла англаб етгани йўқ. Яккабоғ тумани ҳокимининг ўринбосари ҳам ўзининг ваколатига кирмайдиган ишни қилган. Бунақа пайтда халқнинг олдига камида туман ҳокими келиб, бўладиган ишларни ўзи тушунтириши керак эди. Улар англата олмаса, вилоят ҳокими, мен келишим керак эди. Халқ туман ва вилоят ҳокимига ишонади, ўринбосарлар ё бошқа идора раҳбарларига эмас, дейди Рўзиев.

Унинг айтишича, туман ҳокими ўринбосари ваколатидан ташқарига чиққани учун ишдан олинди, ҳатто унга қарши жиноий иш қўзғатилди. Бундан ташқари ўз ишига эътиборсизлик билан қарагани учун туман ҳокими ва туман прокурори ҳам ишдан олинди.

‒ Тадбиркорнинг корхонаси бузилмайди, қайтанга у таъмирлаб, чиройли қилиб берилаяпти, тадбиркорлик иши давом этади, ‒ деди вилоят ҳокими. ‒ Аммо шуни айтишим лозим-ки, биз қонун устувор давлатда яшаймиз, қонун олдида ҳамма баробар, эҳтиросга берилиб, қонундан ташқари ҳатти-ҳаракатлар содир қилгани учун тадбиркор ҳам қонун олдида жавоб беради.

Аввалроқ тадбиркор руҳий жиҳатдан тиббий кўрикдан ўтказилмоқда, туман ҳокимининг ўринбосари эса шифохонада даволанаётгани хабар қилинганди.

 

1 izoh

  1. Nimaga bu muammllarga vaqat tuman hokimi javob beriwi kerak viloyat hokimlari ham javob berishi kerak. Chunki tuman hokimlari hech qaysi ishni viloyat hokimlarisiz qilolmeydi. Shaxsan bizni fermer ho’jaligimiz bor edi. Muborak tumanini hokimi noqonuniy yerimizni olib qo’ydi. Muborak tumanini hokimini sudga berganimizda viloyat tumani hokimi aralashib sudda muborak hokimi yutib chiqdi, lekin sudning hukmi juda kulgili hukm bo’ldi. Agar odilona tekshirish jarayoni olib borilsa har bir gapim uchun qonuniy isbot topib berolaman.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here