Қонун ҳаммага баробар. Тадбиркор ҳам унга бўйсиниши керак…

221

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ туманидаги ҳоким ўринбосари ва тадбиркор можароси кўп гап сўзларга сабаб бўлди.
Кимдир энди тадбиркорларнинг ҳамма муаммоси ечилади деса, яна кимдир ишинг нотўғри бўлса ҳам ҳокимият тўғирлаб беради деган тушунчага ҳам бормоқда.
Маҳаллий ҳокимият тадбиркорни қўллаб-қувватлашга доим тайёр. Аммо тадбиркорнинг мурожаати ҳам асосли ва ҳақиқатга яқин бўлиши керак.
“Интернет саҳифаларида Яккабоғдаги воқеадан хулоса чиқармадингизми? Нега бизнинг муаммомизга бефарқ қараяпсиз?” мазмунидаги хабарлар ҳам кўпайган сари кўпайди.
Энди тадбиркорнинг важи ўринсиз бўлса ҳам амалга ошириш бу қонунга қарши иш тутиш эканини амалдорлар ҳам яхши билади.
Келинг яхшиси ана шундай нотўғри ва нохолис ёзилган хабарларнинг бирига эътиборингизни қаратсак.

Facebook ижтимой тармоғида Жамшид Зикриллоев бир пост қолдирди.
“Кашкаларё вилояти Косон тумани Хокими А.Бойкараев Президентимиз ва халкимизни алдашдан сизга нима наф Яккабог туманида Тадбиркор билан булган ходисадан узларизга тегишли хулоса чикармадизми? Айтишадику МОЛ АЧЧИГИ ЖОН АЧЧИГИ” деб видео илова қилади.

Аслида туман ҳокимини танимасдан, унинг бошчилигида амалга оширилаётган ишларни билмасдан бу фикрни илгари суришдан пост эгасининг қандай манфаати бор?

Келинг яхшиси танганинг иккинчи томонига назар ташлаб кўрамиз.
Сўнгги кунларда агар Косон туманига келган бўлсангиз, туман марказида янги ва замонавий давлат хизматлари маркази қад ростлаганини гувоҳи бўласиз.
Ўзига хос дизайн ва барча қулайликларни мужассамлаштирган марказ шаҳар ҳуснига кўрк бағишламоқда.

Энди бундан 8 ой олдинги ҳолатни мисол келтирамиз.
Бу ер қаровсиз, таъмирталаб ва кўримсиз ҳолга келиб қолган, ҳатто кўп қисми фойдаланишда бўлмаган бир бино эди.
Ҳеч ким бу бинога эътибор қаратмас, бир нечта сотувчилар ноқонуний жой олиб фойдаланишарди.
Лекин шунга қарамай бино ҳокимият ҳисобига 2012-йилда ўтказиб берилган эди.

Президентимиз селекторларда бўш турган бинолардан унумли фойдаланиш бўйича топшириқлар бердилар. Топшириқ ижроси юзасидан Косон туманидаги ана шундай бинолар қайтадан таъмирланиб бошланди.

Лекин бинога эгалик қилишга қонуний ҳуқуқи бўлмаган тадбиркор “Бобур “ чакана савдо бирлашмаси рахбари З.Султонов бу ишларга қаршилик қилиб бошлайди.

Аввалига интернет сайтлари мухбирларига мурожаат этади. Улар воқеани холис ўрганганиб кўрганида тадбиркорнинг бу бинода ҳеч қандай ҳуқуқи йўқ эканига амин бўлади. Шундан сўнг, тадбиркор ўғлини ишга солиб турли важлар тўла аризалар ёза бошлайди.

2013-йил 12-сентабрда суд чиқарган ажримгда шундай дейилади.
“1999- йил 30 -майда “Бобур ” чакана савдо бирлашмаси устав фонди шакллантириб бинони қонуний эгаллаб олади.
Ҳужжатларнинг сохта тузилганлиги “Мархабо” ОХЖ мулкларини “Бобур” чакана савдо бирлашмасига қонуний берилганлигини англатмайди ва кассация инстанцияси судининг қарорига таъсир қилмайди.»

Шу сабабли аризани рад этиш лозим бўлади.

22-октабрда янги очилган ҳолатлар бўйича суд ажрим қилади.
Косон тумани ҳокимининг 1999-йил 2 -июндаги 409/06-сонли “Мархабо” ОХЖ мулкларини “Бобур” чакана савдо бирлашмаси доимий балансига бериш тўғрисидаги қарорлар ноқонуний деб деб топилади.
(Суд қарори айни пайтда кучда)

Бир йил олдин мазкур бино ҳокимият балансига ўтказилади.
Яъни “Пулати Матлубосавдо” маъсулияти чекланган жамияти таъсисчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиб, Косон туман марказида жойлашган “Мархабо унвермаги” биносини тўлиқлигича (100 фоиз) давлат хисобига ўтказиш ҳамда жамиятнинг янги устав фонди ва давлат улуши миқдорини белгилашади.

“Пулати Матлубосавдо” балансидаги Косон туман марказида жойлашган “Мархабо универмаги” биноси тўлиқлигича таъсисчиларнинг ихтиёрий розилги асосида ихтиёрий равишда давлат хисобига ўтказилади.

Ўзига тегишли бўлмаган бинодан айрилган тадбиркор бинони олишнинг янги йўлларини қидирииб бошлайди. Лекин бунинг имкони бўлмайди. Қонун барибир ўз сўзини айтади.

2019-йил мазкур бинода давлат хизматлари маркзиининг қуриш ишлари бошлаб юборилади.
Буни кўрган тадбиркор яна судга даъво аризасини киритади. Бу сафар мазмун ва талаб ўзгаради.
Даъвогар ўз аризасида Косон туман “Бобур” чакана савдо бирлашмаси манфаатини кўзлаб, жавобгар Косон туман ҳокимлиги ва бошқаларга нисбатан етказилган зарарни ундириш ҳақида ёзади.
Бинони таъмирлаш ҳаражати сифати учун 180 млн сўмлик зарарни ундиришни сўрайди.

Аммо бинодан фойдаланган “уддабуронлар” бинони таъмирлаш ўрнига унинг бор жихозларини ҳам ўзлаштириб олганлиги аниқланади.

Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармасининг даъвогар Косон туман “Бобур” чакана савдо бирлашмаси манфаатини кўзлаб, жавобгар Косн туман ҳокимлиги ва бошқларга нисбатан етказилган зарарни ундириш ҳақидаги даъво талаби даъво муддати ўтганлиги сабабли ҳам рад этилади.

Тадбиркорнинг ўғли Facebookда ёзиб қолдирган постида туман марказида жойлашган эски кинотеатрнинг видеосини ҳам иллова қилади ва бино қаровсиз ётгани ҳақида гапиради.

Аслини олганда мазкур бино қаровсиз эмас. Давлат назоратига олинган.

Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ва Қашқадарё вилоят ҳокими қарорига асосан “Йўл харитаси” тузилиб, Косон туманидаги эски кинотеатр биносини таъмирлаш давлат дастурига киритилган.

Дастурга асосан бино 2021-йилда тўлиқ таъмирланиб, маданият маркази сифатида фойдаланишга топширилиши мақсад қилинган.

Тадбиркор ҳам ҳалол бўлиши керак. Бугун Косон туманида амалга оширилган ишлар 10 ёки 15 йилда эмас қисқа фурсатда 6 ойда бажарилмоқда. Бу осон бўлгани йўқ. Туман мутасаддилари тунни тун демай меҳнат қилаётганини халқнинг ўзи билади. Туман халқи бугун ўзгаришларга ижобий баҳо бериб турганда, сизнинг икки оғиз ёмон сўзингиз ҳам бизга оғир ботади.
Тадбиркормисиз? Биз сизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Фақат ўзингизга тегишли бўлмаган бинони олиб бер деб туриб олманг. Зеро қонун барчага баробар…

Косон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here