260 балл тўплаб, бир вақтнинг ўзида 18 та ОТМ талабаси бўлган йигит

487

Бундан бир неча кун олдин юртимиздаги олий таълим муассасаларига тест синовларининг жавоби эълон қилинган эди.

Ўзбекистонлик 17 ёшли абитуриент бир вақтнинг ўзида 18 та олий таълим муассасаси талабаси бўлди. Ҳозирда у 19-олий таълим муассасасидан жавоб кутмоқда. Бу ҳақда «Замон» информацион дастурида маълум қилинди.

Жаҳонгир Махамматкаримов энг юқори баллни Россияда жойлашган Тюмень индустриал университетида 260 балл тўплаган. Келажакда Жаҳонгир Губкин номидаги нефть ва газ Россия давлат университетининг Тошкентдаги филиалида иқтисодиёт йўналишида таҳсил олмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, олий таълим муассасаларида янги ўқув йили 4 сентябрдан бошланади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here