Фарғона вилояти ҳокими «қовун туширди». Сенат Регламент ва Одоб комиссияси йиғилишини ўтказади

268

Бугун Олий Мажлис Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси йиғилиши ўтказилади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Facebook‘да пост ёзди.

Унда айтилишича, Фарғона вилояти ҳокими, сенатор Шуҳрат Ғаниевнинг ижтимоий тармоқларда тарқалган нутқи 2 кундан буён жамоатчилик томонидан қизғин муҳокама қилиб келинмокда.

«Муҳокамалар жараёнида Ш.Ғаниевнинг хатти-ҳаракатлари кенг омма орасида салбий эътирозларга сабаб бўлмокда. Шу муносабат билан ушбу ҳолат юзасидан бугун Олий Мажлис Сенатининг Регламент ва одоб комиссияси йиғилиши ўтказилишини маълум қиламан», – деб ёзилган постда.

Эслатиб ўтамиз, Шуҳрат Ғаниев вилоятдаги иш жойларида намоз ўқишга шароит яратиладиган ҳолатлар аниқланса, ўша корхона раҳбарига жиноят иши очилишини маълум қилди. У шунингдек, унинг олдида ким бўлишидан қатъий назар рўмол ўраб олган аёлга кўзи тушса унинг рўмолини ўша туман ҳокими оғзига тиқиб қўйиш билан таҳдид қилган эди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here