Қашқадарёда ўтказилган инвестиция форуми қандай натижа берди?

189

27−28 сентябр кунлари Шаҳрисабзда ўтказилган Қашқадарё Инвестиция форуми 30 дан ортиқ мамлакатдан 160 дан зиёд ишбилармон доира вакиллари иштирок этди.

Форум давомида 11 та ҳужжат имзоланиб, умумий қиймати 276 млн $лик қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Хусусан:
Ҳиндистоннинг НТПС компанияси билан Чироқчи туманида “Қуёш электростансияси қуриш” (қиймати 80 млн $);

Полшанинг “Eлкю” компанияси Муборак туманида “Қуёш электростансияси қуриш” (100 млн $);

Эроннинг “Поя Полимер” компанияси билан “Ғузор туманида томчилатиб суғориш тизимларини ишлаб чиқариш” (10 млн $);

Туркиянинг “Акансу груп” корхонаси билан Косон туманида “Полиетелиндан қувурлар ишлаб чиқариш” (15 млн $);

Покистон Ислом Республикасининг “Мега Инженеринг Воркс” корхонаси билан ҳамкорликда Қарши шаҳрида “Гугурт ишлаб чиқариш” каби лойиҳалар бўйича меморандумлар имзоланди.

Жанубий Кореянинг “Ханбек” компанияси вакиллари эса вилоятда етиштирилаётган сархил мевалар билан қизиқди. Хусусан улар дастлабки ишни анор экспортидан бошламоқчи.

Туркиянинг “Саде” компанияси Чироқчи туманида 3 минг гектарлик кластер ташкил этиб, буғдой етиштиришни ва олинган ҳосилни қайта ишлаган ҳолда ун ва макарон маҳсулоти ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.


 

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here