Қашқадарёда саксовулни ноқонуний кесиб олиб кетаётган шахслар аниқланди

157

Қашқадарё вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан Миришкор тумани Янги Жейнов МФЙ “Олтинбошоқ” қишлоғи ҳудуди навбатдаги назорат рейд ўтказилди.Бу ҳақда бошқарма хабарига таяниб «Nasafnews» манбаси хабар берди.

Рейд тадбири давомида саксовулни автомашина усти ва ички қисмига ортиб келаётган Москвич русумли давлат рақами 70 Т 794 НА автомашина тўхтатилганда, автомашина ҳайдовчиси ўзини оғзаки Миришкор тумани “Олтинбошоқ” қишлоғида яшовчи Жўрақулов Ўктам Муродуллаевич ва шериклари Бойназаров Бекзод, Нурмахмедов Тўхтақуллар деб таништиришган.

Автомашинага ортилган саксовул ўсимлиги қонунийлигини асословчи ва шахсларини тасдиқловчи ҳужжатлар сўрашганда ҳеч қандай ҳужжатлар тақдим эта олишмаган.
Фуқаролар ўзлари иштирокида ноқонуний кесиб олиб келаётган автомашинадаги саксовул ўсимлиги ўлчанганда 2,9 м3 эканлиги маълум бўлган ва бу ҳақда жойнинг ўзида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Ноқонуний саксовул ўсимлиги илдизлари танаси билан кесиб олиб келаётган 3 нафар шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКодекснинг 79-моддаси 1-қисмига асосан белгиланган тартибда маъмурий чора кўриш ва табиатга, ўсимлик дунёсига етказилган зарарни ундириб олиш чоралари кўрилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here