Мухлислар орасида «Танк» номи билан машҳур бўлган қашқадарёлик жангчи вафот этди

775

Кўплаб яккакураш спорт турлари бўйича ўзининг ажойиб жанглари билан шуҳрат қозониб келаётган вакилимиз Бекзод Нурматов  вафот этди. Бу ҳақида Нурматовнинг мухлислари унинг интаграм саҳифасидаги изоҳларда маълум қилишмоқда. Спортчимиз 4 октябрь куни Чеченистонда ўтган АСА 100 турнирида иштирок этган. 

Жангда россиялик Беслан Исаевга қарши жангда очколар бўйича мағлуб бўлган Нурматов баҳсдан сўнг ўзини ёмон ҳис қилган ва шифохонага олиб борилган. Афсуски, шифокорларнинг уринишлари бесамар якунланиб, спортчимиз мийяга қон қуйилиши натижасида ҳаётган кўз юмди.

Мухлислар орасида «Танк» номи билан машҳур бўлган, Қашқадарё вилояти Ғузор туманида туғулган Бекзод Нурматов жанговор самбо, қўл жанги каби спорт турлари бўйича кўплаб халқаро мусобақалар ғолиби ва совриндори эди. Спортчимизнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдириб қоламиз.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here