Қаршида «Меҳрли музлатгич» ўрнатилди

350

Қарши шаҳаридаги «Яшил бозор» ёнида «Меҳрли музлатгич» ўрнатилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди. Барчага маълум бўлганидек, бу музлаткичга имконияти етган инсонлар истаган егуликларини қўйиб кетишлари, эҳтиёжмандлар эса ундан бемалол фойдаланишлари мумкин бўлади.

“Савоб ишни ҳар куни, ҳар қадамда қилайлик.

Яхши ният билан таом улашинг” — дея яхшиликка чорланмоқда хабарда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал худди шундай музлаткич Самарқанд вилоятида ҳам ўрнатилган эди.

1 izoh

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here