Шавкат Мирзиёев нон нархини туширишни буюрди

372

Президент Шавкат Мирзиёев жойларда нон ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришни топширган. Кеча бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбари шу масалага алоҳида тўхталиб ўтган.

Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига компенсация пулларини ўз вақтида ва тўлиқ етказиб бериш юклатилган. Тоғли ва олис ҳудудларда қиш мавсумига ун ва бошқа озиқ-овқат захирасини яратиш айтилган.

Маълумки, 15 октябрдан ун ва буғдойнинг нархлари эркинлаштирилган. Ижтимоий нафақа олувчига ойига 50 минг сўмдан компенсация тўланмоқда.

Буханка нон нархи шу пайтгача бир неча марта қимматлашга улгурган. Айрим жойларда 2500 сўмгача етган. Тошкентдаги бозорларда 1600 сўм (аввал 1400 сўм эди), дўконларда 1700 сўм (аввал 1500 сўм эди) бўлган, Тошкент вилоятида 1800-1900 сўмгача чиққан.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here