Ўзбекистонда аномал совуқдан сўнг ҳаво ҳарорати кўтарилади

393

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 29 ноябрдан 2 декабрга қадар республика бўйлаб булутли ҳаво кузатилади, ёғингарчилик бўлмайди.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 29 ноябрь куни тунги ҳаво ҳарорати 0…-5, кундузи эса +2…+7 даража бўлади. 30 ноябрдан 2 декабрга қадар ҳарорат +5…+10 даражагача кўтарилади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кундузги ҳаво ҳарорати +14 даражага етади.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here