Бозорда юрган ўқувчилар бўйича аниқланган ҳолатни халқ таълими кескин рад этди

375

 Хабарингиз бор, Ёшлар иттифоқининг Деҳқонобод туман Кенгаши масъуллари ИИБ ходимлари билан ўтказган қўшма “рейд”да бир неча мактаб ўқувчиларини бозорда юргани ҳақида Ёшлар иттифоқи маълумотига таяниб туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берган эди.

Хабарни ўқиган ХТБ мутасаддилари эса дарҳол ҳолатни ўрганишди. “Муаммони бартараф этамиз”, – дея тезда ишга киришишди. Аммо Ёшлар иттифоқи берган рўйхатдаги ўқувчилар тилга олинган мактабларда йўқ. Топилмади.

Жумладан: 85-мактабда ўқиши айтилган Чори Нуралиев, Муҳриддин Маҳмудов ва Маржона Зоирова исмли ўқувчилар ушбу мактаб рўйхатида йўқ. 39-мактабда ўқиши айтилган Мусаллам Абдураҳмонова ҳам мактаб рўйхатидан чиқмаган. 39-, 69-мактаб ўқувчилари дея тилга олинган ўқувчилар ҳам аслида йўқ шахс бўлиб чиқди. 30-, 32- ва 37-мактаблар ҳам рўйхатда келтирилса-да, уларнинг ўқувчилари “рейдда ушланмаган”.

Аммо 7-, 36-, 70- ва 77-мактаб ўқувчилари бор. Ҳақиқатдан ҳам ўқувчилар бозорга борган. Айтилишича, ота-онаси билан қишки кийим олган. Лекин дарсини қолдирмаган. Улар иккинчи “сменада” таҳсил олишаркан.

— Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши ва ИИБ бу каби давомат тадбирларида туман ХТБ вакилларини ҳам жалб қилишса нур устига нур бўларди, – дейди туман халқ таълими бўлими раҳбари Абдуғани Ҳимматов.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here