Қашқадарёда “Сиз доим эътибордасиз” шиори остида хайрия тадбири ўтказилди

104

Бугун, вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Қарши шаҳридаги театрда
3 декабрь Халқаро ногиронлар куни муносабати билан “Сиз доим эътибордасиз” шиори остидаги хайрия тадбири бўлиб ўтди.
Унда вилоятнинг бир қанча жамоат ташкилотлари, кўнгиллилар ҳамда сиёсий партия вакиллари иштирок этди.
Хайрия тадбирида бадиий байрам дастури намойиш этилиб, турли xил хайрия кўргазмалари ўтказилди.
Хайрия тадбирида иштирок этган беш сиёсий партия вилоят кенгаши вакиллари томонидан ҳам имконияти чекланганганларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.

– “Халқаро ногиронлар куни”га бағишлаб ўтказилган ушбу хайрия тадбири имконияти чекланган шахслар доимо эътиборда эканликлари, мамлакатимизда улар учун барча қатори имкониятлар яратилганлигининг ёрқин далилидир, – дейди партия вилоят кенгаши раиси Ш.Турсунов. –Имконияти чекланган ёшларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятда ўз ўринларини эгаллашларида кўмаклашиш барчамизнинг бурчимиздир.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here