Қашқадарёда яна бир меҳмон уйи очилди

637

Бу вилоятдаги мувофиқлик сертификатини олган меҳмон уйларининг қирқ биринчиси, Қарши шаҳридаги тўртинчиси бўлди.
-Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида Туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги “Оилавий меҳмон уйлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорида бу йўналишдаги ишларни жадал ривожлантириш бўйича вазифалар белгилаб берилганди, -дейди Туризмни ривожлантириш Давлат қўмитаси Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси Жавоҳир Тожиев. –Айни шу вазифалардан келиб чиққан ҳолда кўплаб тарғибот тадбирларини олиб бормоқдамиз.

Эндиликда Қарши шаҳри, Комилон маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи Нилуфар Аллаярова ҳам ўзининг “Nilufar Guest house” номли меҳмон уйида хорижлик ва маҳаллий туристларни қабул қилишни бошлайди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here