Қаршида пиротехника махсулотларини ноқонуний сақлаб сотмоқчи бўлган шахс аниқланди

265

2019 йил 03 декабрь куни Вилоят ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ҳамда Вилоят ИИБ ТТБ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Қарши шаҳар Меҳригиё кўчасида яшовчи 1994 йилда туғилган Э.Мнинг яшаш уйи ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, 500 қути (30 минг дона) “Трения” номли пиротехника махсулотини ҳар бир қуттисини 15 минг сўмдан, 8 дона “Супермен” номли пиротехника (салют) махсулотини ҳар бир донасини 80 минг сўмдан, ҳамда 72 дона “KINCIRAN TERATAI WITHTOR” номли пиротехника махсулотини ҳар бир донасини 8 минг сўмдан жами 8 716 000 сўмлик пиротехника маҳсулотларини сотиш мақсадида яшаш уйида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, холислар иштирокида расмийлаштирилиб олинди.
Фуқаро М.Энинг пиротехника махсулотларини ноқонуний равишда олди сотди қилиб келганлиги холати юзасидан Қарши шахар ИИО ФМБ 1-сонли ИИБ ХПБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here