«Машъал»га Кубок берилмайдими? 

156

2020 йилги Суперлига баҳсларига қачон қуръа ташланади, «Машъал»га кубок топширилмайдими?

Шу каби саволларга жавоб олиш учун  chempionat. asia ПФЛ бош директорининг спорт ишлари бўйича ўринбосари Диёр Имомхўжаевга мурожаат қилди.

– 2019 йилги мавсум якунига етди, 2020 йилги Суперлигага қуръа қачон қуръа ташланади?

– Қуръа маросими санаси ПФЛнинг 2019 йил лауреатларини тақдирлаш маросимидан сўнг маълум бўлади. Тахминан январь ойи бошларида ўтказиш режалаштирилмоқда.

– Демак ПФЛнинг алоҳида тақдирлаш маросими бўлади?

– Албатта, декабрь ойи охирларида йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими ўтказилади.

– А ПРО-лигасида чемпион бўлган Муборакнинг «Машъал» клубига ҳеч қандай кубок берилмагани ҳақида сайтларда хабарлар тарқалди. Шу вазиятга ойдинлик киритсангиз.

– «Машъал» клубига ПФЛнинг 2019 йил лауреатларини тақдирлаш маросими вақтида махсус кубок ва Суперлига йўлланмаси топширилади.

– Янги мавсумда ҳам Лига кубоги бўладими?

– 2020 йилда ҳам Лига кубоги ўтказилади. Фақатгина Ўзбекистон кубоги ва Лига кубоги форматлари ўзаро алмаштирилади. Бу ҳолат олдиндан режалаштирилган эди.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here